Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.04.2018 18:50 Чоп этиш версияси

«Экология – болалар нигоҳида»

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Тошкент марказий эко боғида «Баркамол авлод» болалар марказлари тўгарак аъзолари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Экология – болалар нигоҳида» мавзусида республика фестиваль-танлови бўлиб ўтди.

Танлов ҳар йили анъанавий равишда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшлар онгида экологик маданиятни юксалтириш, ўғил-қизлар қалбида атроф-муҳитга муҳаббатни шакллантириш мақсадида ташкил этилади. Фестивалнинг республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан сараланган жами 75 нафар иқтидорли ёшнинг ижодий ишлари намойиш этилди. Турли профессионал жамоаларнинг мастер-класслари ташкил қилинди.

– Бу фестивалда ўқувчиларимиз, гулчилик, карвинг, экодизайн, қушчилик, тасвирий санъат каби бешта йўналиш бўйича баҳслашди. Ижодкор ўқувчиларнинг барчаси мазкур тадбирдан катта таассурот билан қайтади, – дейди Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани «Баркамол авлод» болалар маркази раҳбари Хуршида Маҳкамова.

Танлов якунида ғолиб ўқувчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

И.Аҳатова, ЎзА
5 292