ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

ЕХҲТ иштирокчи мамлакатлари доимий вакиллари юртимизга ташриф буюради

ЕХҲТ иштирокчи мамлакатлари доимий вакиллари юртимизга ташриф буюради

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан, 20 та элчи – ЕХҲТ иштирокчи мамлакатларининг Вена шаҳридаги доимий вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур ташриф дастурида Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Дипломатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг мамлакатимизда ОАВ эркинлигини таъминлашнинг долзарб масалалари ва мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган давра субатида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрида ҳам бўладилар.

1 498
ЎзА