Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.10.2017 16:03 Чоп этиш версияси

Эҳтиёжманд оилаларга китоблар тарқатилди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманларида “Оилаларга – маърифат улашиб” шиори остида китоб тарғиботи акцияси ўтказилди.

Тадбир Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Акция доирасида Ўрта Чирчиқ туманидаги 10 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига турли адабиётлар тарқатилди. Тумандаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисини йўқотган Раъно Мақсуддинованинг тўрт фарзандига ҳам “Ўздавкитобсавдотаъминот” масъулияти чекланган жамияти томонидан ажратилган бадиий китоблар совға қилинди.

– Аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришда ҳудудларда ёзувчи-шоирлар иштирокида китоб байрами ва ярмаркалари ташкил этиш, миллий ва жаҳон адабиётининг мумтоз намуналарини тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари М.Назаров. – Хусусан, таълим муассасалари, кутубхоналар ва маҳаллаларда китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш, мактабгача ва бошланғич таълимда ўқиш маданияти, мутолаа кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Ҳомий ташкилотлар томонидан Оҳангарон туманида кам таъминланган оилаларнинг 130 нафар фарзандига ва имконияти чекланган болаларга 600 нусхадан ортиқ китоб тарқатилди.

Тадбир доирасида ҳомийлар ташаббуси билан ҳудуддаги Ойбек номидаги кутубхонага 6 миллион сўмлик турли ўқув адабиётлари, бадиий, маърифий китоблар совға қилинди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
6 809






Все о погоде - Pogoda.uz