Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.04.2018 15:34 Чоп этиш версияси

Эҳтиёжманд аҳоли томорқасига турли кўчатлар экилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Шодмалик” маҳалла яшовчи М.Ҳасанова турли оилавий муаммолар, ёш болаларига ёлғиз ўзи қарагани туфайли бу йил томорқага экин экишни кечиктириб юборди. ЎзЛиДеП фаоллари ва депутатлар оилавий шароитини кўриб, моддий ёрдам беришди. Ҳашар йўли билан томорқадаги 5 сотих ерга помидор, картошка, пиёз ва булғор қалампири, турли мевали дарахт кўчатлари экилди.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Шодмалик” маҳалла фуқаролар йиғинида “ЎзЛиДеПнинг обод кўчалари” шиори остида ҳашар акцияси ташкил этилди.

Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони ҳамда “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари, “Ёш либераллар” клуби аъзолари иштирок этди.

Ҳашарда маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, хонадонлар, йўллар тартибга келтирилди. Кўчалар бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилди.

Акция давомида ёлғиз яшайдиган кексалар томорқалари ағдарилиб, экин экишга тайёр ҳолга келтирилди. Кам таъминланган хонадонлар томорқасига 2 минг туп турли сабзавот кўчатлари, 200 дан ортиқ мевали ва 100 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

А.Мусаев, ЎзА
3 547