Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2018 14:47 Чоп этиш версияси

Эҳтиёт бўлинг, қудуқнинг қопқоғи йўқ

Эҳтиёт бўлинг, қудуқнинг қопқоғи йўқ Жиззах шаҳридаги ер ости коммуникация тармоқлари қудуқларининг қопқоқлари ўғирлаб кетилмоқда.

Бу нохуш ҳодиса аҳолига ва “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси вилоят филиали, вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонасига катта ташвиш келтирмоқда. Қоронғуда қудуққа тушиб кетганларни вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хизмати томонидан чиқариб олинган ҳолатлар бор.

Ҳозирча қудуқлар қопқоғини ким нима мақсадда ўғирлаб кетаётганига ҳеч ким аниқ жавоб беролмаяпти. Энг ажабланарлиси, одам гавжум кўчалар, ҳовлилар, кўп қаватли уйларнинг олдидаги оғир чўян қопқоқлар қандай олиб кетилаётганини ҳеч ким кўрмаётганидир. Шунчалик беэътибор, бефарқмизми?

Тошқул Бекназаров, ЎзА
21 040