ЎзА Ўзбек

08.03.2018 16:27 Чоп этиш версияси

Душанбеда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Душанбеда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди
6-8 март кунлари Душанбе шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди пайшанба куни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлисининг 2018 йил 24 февралда Фарғона шаҳрида имзоланган Баённомаси ижроси доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Шартнома лойиҳасига керакли илова тайёрланди ва расмийлаштирилди. 

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган.

ЎзА
11 336