Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 19:35 Чоп этиш версияси

Дунёнинг етакчи стоматолог олимлари Ўзбекистонда

Дунёнинг етакчи стоматолог олимлари Ўзбекистонда Пойтахтимизда «Стоматология ва юз-жағ жарроҳлигининг долзарб масалалари» II халқаро конгресси бошланди.

Тошкент давлат стоматология институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Стоматологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз ва дунёнинг ўн беш мамлакатидан, жумладан, Бельгия, Корея, Россия, Германия, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистондан келган етакчи стоматолог олимлар иштирок этмоқда.
Ушбу конгресс магистрлар, ёш мутахассислар ва амалиёт шифокорларининг тажрибасини оширишга, амалиёт услублари, энг замонавий таълим технологиялари ҳамда таълим дастурларини кенг жорий этишга қаратилган.

Тадбир дастуридан халқаро тажрибага эга олимлар томонидан тишларни косметик тиклаш (реставрация), пародонтология, ортодонтия ва имплантология соҳаларида ўтказиладиган маҳорат дарслари ҳам ўрин олган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
10 026