Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2017 18:28 Чоп этиш версияси

Долзарб вазифалар муҳокамаси

Пойтахтимизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ўрганиш ва унинг ижросини таъминлаш билан боғлиқ долзарб вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

– Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кексалар ва аҳоли бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш, дори-дармонлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик кечиктириб бўлмас вазифа саналади, – дейди халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Муқаддас Раҳматуллаева. – Биз халқ орасида юриб, ўз ечимини кутаётган муаммоларни жойида ҳал этишга, аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Семинарда партия сайловолди дастурида белгиланган долзарб масалаларни бажариш, партия аъзолари фаоллигини ошириш, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш механизмлари ва ҳуқуқий асослари хусусида атрофлича фикр юритилди.

Тадбирда жойлардаги партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида электорат манфаатларини ўрганиш гуруҳларини ташкил этиш, улар томонидан ҳар бир ҳудуд бўйича аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганиб, маълумотлар базасини яратиш, партия ва фракция веб-сайтида партия электорати вакиллари билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари юзасидан ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Азима Қиёсова, ЎзА
2 049






Все о погоде - Pogoda.uz