ЎзА Ўзбек

24.05.2018 17:06 Чоп этиш версияси

Онлайн. Дилноза Худойқулова: “Байрамона руҳдаги тадбирдан маънавий озуқа оляпман”

Онлайн. Дилноза Худойқулова: “Байрамона руҳдаги тадбирдан маънавий озуқа оляпман”
Сайилгоҳ кўчасида давом этаётган республика “Китоб байрами” тадбирида турфа ёш, касб эгалари қатнашмоқда. Биз уларнинг фикрлари, байрам таассуротлари, мулоҳазалари билан қизиқдик.

Дилноза Худойқулова,
талаба: 

– Дугонам қўнғироқ қилиб “Сайлгоҳ”да китоб байрами бўлаётганини айтганда дарслар тугаши билан оёғимни қўлимга олиб тадбирга югурдим. Келсам, таниқли ёзувчилар, шоирлар, журналистлар шу ерда, кўча гавжум экан. Китоб тақдимотлари, кўргазмалар, мушоираларни кўриб, тинглаб маза қилдим. Байрамона руҳдаги тадбирдан маънавий озуқа оляпман. Бу каби тадбирлар биз ёшлар учун қизиқ ва фойдали, деб айта оламан. Мана шундай китоб байрамлари тез-тез ўтказиб турилса ва байрамдан бир неча кун аввал аҳолига байрам ўтказилиши ҳақидаги хабар етказилса яхши бўларди. Шунда кўпчилик бехабар қолмайди, китобхонлар сони ортади.

Маърифат байрами давом этмоқда.


Инобат Аҳатова, ЎзА
4 344