Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.08.2017 18:09 Чоп этиш версияси

Дилларда ғурур, тилларда шукроналик

Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилояти шаҳар ва қишлоқларида ҳам турли маданий, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган тадбирлардан бири Вобкент тумани “Пушмон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этган тадбирда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар самарасида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари қадриятга айлангани, халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига асрларга татигулик ютуқларга эришилгани, юртимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллагани таъкидланди.

– Мен катта авлод вакили сифатида собиқ тузум давридаги ва бугунги ҳаётимизни таққослашни истардим, – дейди халқ таълими фахрийси, маҳалла фаоли М.Кенжаева. – Беқиёс ўзгариш ва янгиланишлар самарасини 3 минг 600 дан зиёд аҳоли яшайдиган маҳалламиз мисолида ҳам кўриб турибмиз. Маҳалламизда ўнлаб тадбиркор фаолият юритмоқда. Илгари қишлоқда икки-уч хонадонгина ўз автомобилига эга эди, бугун деярли барча хонадоннинг ўз транспорти бор. Болаларимиз замонавий шароитлар яратилган мактабларда таълим олмоқда. Саломатлигимиз доимий назоратда. Ҳадемай, мактабгача таълим муассасаси жорий таъмирланиб, янги қулайликларга эга бўлади. Яратганга шукр, тушимизга ҳам кирмаган дориломон кунларда яшаяпмиз.

Санъаткорлар ижросидаги Ватан, мустақиллик, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
4 317






Все о погоде - Pogoda.uz