Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2017 20:13 Чоп этиш версияси

Дилафрўз – энг фаол

Андижонда “Йилнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан партия сафидаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, ташаббускор ва фаол аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мазкур танловда қуйи босқичларда ғолиб бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

Партия вилоят кенгаши тасарруфида 212 бошланғич ташкилот фаолият кўрсатиб, ўз сафига 9 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган. Уларнинг 50 фоиздан зиёдини хотин-қизлар ташкил этади.

Танловда иштирокчиларнинг партия низоми, дастурий мақсад ва вазифаларидан қай даражада хабардорлиги, ҳуқуқий билими, лидерлик ва нотиқлик маҳорати синовдан ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, Пахтаобод туманидаги 13-умумтаълим мактаби директори ўринбосари Дилафрўз Маъмурова ғолиб топилиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловда “Энг ташкилотчи аёл”, “Энг оқила аёл” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
1 780






Все о погоде - Pogoda.uz