ЎзА Ўзбек

05.06.2019 18:10 Чоп этиш версияси

Диққат, ҳайдовчи! Кундузи чироқларни ёқиб юриш энди мажбурий эмас

Аҳоли фикри инобатга олинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори сабаб кўплаб норозиликлар юзага келган эди. ЎзА сайтида ҳам бу мавзуда бир неча мақола ҳам эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида амалий чоралар кўрилди.

Эндиликда 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шуни қайд этиш ўринлики, автоматик фараси ёнадиган машиналар сирасига “Malibu”, “Nexia” “Tracker” ва экспортга чиқадиган “Cobalt” автомобилларидагина мавжуд.

Шунингдек, куннинг ёруғ вақтида транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда, йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида, болалар гуруҳини ташкилий ташишда, хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда, механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида), мотоцикл ва мопедларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак.

Ишлаб чиқарувчилар учун талаблар қатъийлаштирилди. 2020 йил 1 январдан мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган барча автомототранспорт воситалари ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилади. Чет элдан импорт қилинадиган автомототранспорт воситаларида кундузги сигнал чироқларининг мавжудлигини сертификациядан ўтказиш мажбурийдир.

Мамлакатимизда ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатлари учун экани кейинги йилларда амалга оширилаётган барча ишларда ўз ифодасини топмоқда. Чунончи, биргина мазкур қарорни ишлаб чиқишда аҳолининг фикри инобатга олингани ҳам буни тасдиқлаб турибди.

Барно Мелиқулова, ЎзА
13 766