ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

“Депутатнинг сўровига на жавоб йўлланган ва на ҳолат бориб ўрганилган": “Ҳудудий электр тармоқлари”дан МУНОСАБАТ ​

“Депутатнинг сўровига на жавоб йўлланган ва на ҳолат бориб ўрганилган": “Ҳудудий электр тармоқлари”дан МУНОСАБАТ ​


Жорий йилнинг 6 ноябрь куни UzA.uz сайтида “Депутатнинг сўровига на жавоб йўлланган ва на ҳолат бориб ўрганилган” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. 

Унда “Адолат” СДП Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатларидан бири Ориф Эгамов Бухоро шаҳридаги “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидаги “Мехтар амбар” кўчасида айрим симёғочларнинг носоз ҳолда эканлиги, ёритиш чироқларининг йўқлиги тўғрисидаги муаммолар қайд этилганди. Ушбу ҳолат “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади. 

Айни пайтда “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”нинг махсус ишчи-гуруҳи ташкил қилиниб, зарур таянч устунлар олиб борилиб, ўрнатиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Ушбу олиб борилаётган ишлар бугун 7 ноябрь куни кечгача якунига етказилиб, электр энергияси тармоққа улаб берилади.

photo5341308977159449686.jpg

Бухоро шаҳридаги “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидаги “Мехтар амбар” кўчасидаги электр таъминоти билан боғлиқ олиб борилаётган ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан назоратга олинган. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ишга туширилган Call-Марказининг 11-54 рақами ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали (@hetmuloqot, @HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати


1 248
ЎзА