Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 19:29 Чоп этиш версияси

Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида

Наманган муҳандислик-технология институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари, талабалар иштирок этди.

Халқаро қонунчилик андозалари ва миллий қадриятларимиз асосида қабул қилинган Асосий қонунимизнинг ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидаги аҳамияти, унинг бошқа давлатлар конституцияларидан фарқи ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида ёшларга сўзлаб берилди.

– Конституциямизнинг 56-моддасида Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сиёсий партиялар, ижодий уюшмалар, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари ҳамда бошқа демократик институтлар жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилишида давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришнинг мукаммал механизми кафолатланган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Ҳожиев. – Шунингдек, Бош қомусимизнинг ёшларга оид нормалари қатор қонун хужжатларида, уларнинг муайян таркибий қисмларида ўзининг тўла ифодасини топган. Шунга кўра, ёшлар масаласи парламентимизнинг доимий эътиборида. Бугун юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўз мутахассислиги бўйича ишлаши ва соғлигини муҳофаза қилиши, оила қуриш, яшаш жойига эга бўлиш каби ўнлаб ҳаётий талабларни давлат томонидан кафолатлаш ва қондиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда ёшларнинг Конституциямиз ҳақидаги билимини, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабат, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган маърузалар тингланди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
1 382






Все о погоде - Pogoda.uz