Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2017 14:22 Чоп этиш версияси

Депутатлар фаолияти танқидий таҳлил қилинмоқда

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида “Қонунлар ва ҳуқуқий дастурлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ва улар ижроси юзасидан депутатлар назоратини таъминлаш, бу борада депутатларнинг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” мавзусида минтақавий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, депутатлик гуруҳи ва ҳокимликларнинг ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарлари иштирок этди.

Президентимиз мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, аввало, чекка туманларидаги ижтимоий соҳа объектлари, мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари, шифохоналарга ташриф буюраётгани, аҳоли билан фаол мулоқотда бўлиб, кайфияти билан қизиқаётгани, уларни ўйлантираётган масалалар ечими бўйича махсус қарорлар қабул қилаётгани халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари, депутатлик гуруҳлари фаолиятида давлат ва нодавлат тузилмалар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, депутатларнинг жойларга чиқиб, қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижроси, аҳолининг талаб-эҳтиёжини чуқур ўрганиши янги вазифаларни белгилашда, амалий қарорлар қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан вилоятда халқ билан ўтказилаётган мулоқотлар доирасида маҳаллий Кенгашларнинг фаолияти ўрганилиб, муҳокамалар чуқур таҳлил асосида ўтаётгани тадбирнинг амалий аҳамиятини янада оширмоқда. Маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари, депутатлар гуруҳларининг қонун устуворлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш каби энг муҳим соҳалардаги ўрни, вазифалари аниқ белгилаб олинмоқда.

– Истиқболда қабул қилинадиган қонунларнинг таъсирчанлиги, самарадорлиги, шунингдек, жойларда уларнинг ижроси устидан назоратни кучайтириш ҳар бир депутатнинг фаоллиги ва ўз бурчини виждонан бажаришига боғлиқ, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Толибжон Мадумаров. – Чунки вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатларининг аксарияти бевосита сайлов округида яшайди, ишлайди, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиб, давлат ҳокимияти билан оммани боғлаб туради. Бинобарин, ушбу семинар-тренингда депутатларнинг кенг омма билан ишлашдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари, депутатлик гуруҳлари фаолиятини яхшилаш, депутатларнинг халқ билан мулоқотдаги фаоллигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
1 619






Все о погоде - Pogoda.uz