Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 13:55 Чоп этиш версияси

Деновлик жиноятчи Самарқандда ушланди

Халқимиз бузоқнинг югургани сомонхонагача, деб бежиз айтмаган. Лекин, Сурхондарё вилояти Денов тумани Қоракўз маҳалласида яшовчи М.А. бу ҳикматнинг маъно-мазмунини 31 ёшида ҳам англаб етмабди.

2016 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246- ва 276-моддалари 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочди. Натижада жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди томонидан қидирувга берилди. У бир йилу олти ой ўтиб, Денов тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида қўлга олинди.

Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
8 858