Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 16:53 Чоп этиш версияси

Давлат хизматлари марказларига “Damas” автомашиналари топширилди

Давлат хизматлари марказларига “Damas” автомашиналари топширилди Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳар давлат хизматлари кўрсатиш марказларига вилоят ҳокимлиги томонидан “Damas” автомашиналари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов, Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги фармонига асосан ташкил этилган Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари зиммасига юклатилган вазифалар, ваколат ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритди. “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”, деган тамойил бўйича фаолият олиб бораётган агентлик иши таҳлил этилиб, вазифалар белгиланди.

4 (1).JPG

– Янги марказлар аҳолига кенг турдаги хизматлар кўрсатиши билан қисқа муддатда уларнинг ишончини қозонди, – дейди Ургут тумани давлат хизматлари маркази раҳбари У.Саломов. – Жумладан, шу пайтгача тадбиркорлик субъектларига 37 хил давлат хизмати кўрсатилган бўлса, 1 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар учун 13 хил хизматлар йўлга қўйилди. Хизмат автомашиналарининг берилиши, айниқса, олис қишлоқлардаги аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш имкониятини янада кенгайтиради.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
6 809