Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 21:00 Чоп этиш версияси

Давлат хизматлари марказларига автомашиналар топширилди

Давлат хизматлари марказларига автомашиналар топширилди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман марказларига хизмат автомашиналари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси раиси Х.Ҳалимов ва бошқалар аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

2.jpg

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги, унинг таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туман марказлари ташкил этилди. Янги ташкил этилган "бир дарча" тамойили асосида фақат тадбиркорлик субъектларига эмас, балки жорий йилдан жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатилади.

Уларнинг хизмат автомашиналари билан таъминланиши давлат хизматлари кўрсатиш сифатини оширади, унинг тезкорлиги ва очиқлигини таъминлайди. Энг муҳими, олис ва чекка ҳудудларда яшайдиган фуқароларнинг ҳам давлат хизматларидан фойдаланишига кенг имконият яратади. "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади", деган тамойилга мувофиқ, янги тизим Президентимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас – давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган эзгу ғоясини сўзсиз амалга оширишга хизмат қилади.

6.jpg

Тадбирда Давлат хизматлари агентлигининг шаҳар ва туман давлат хизматлари марказларига хизмат автомашиналари топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
16 817