Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.06.2018 01:10 Чоп этиш версияси

Дастурни амалга оширишга ишчи гуруҳлари масъул

“Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурини амалга ошириш учун алоҳида ишчи гуруҳлар тузилади.

Президентнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига кўра, мазкур Дастурни амалга ошириш учун алоҳида ишчи гуруҳлар тузилади.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича ташкилий ишчи гуруҳлар;

инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида Аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тавсиялар бериш бўйича махсус ишчи гуруҳлар;

туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида Тадбиркорлик фаолияти ташкил этишга амалий ёрдам бериш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилади.

Ишчи гуруҳларининг ҳар бирига алоҳида вазифалар юклатилади.

ЎзА
3 431