Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2018 16:18 Чоп этиш версияси

Чорва моллари фермернинг ғалла майдонларини пайҳон қилди

Чорва моллари фермернинг ғалла майдонларини пайҳон қилди Ғалла – халқнинг ризқ-рўзи. Уни парваришлаш, эл дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшиш деҳқонларга алоҳида масъулият ва ғурур бағишлайди. Афсуски, орамизда билиб-билмай мана шундай машаққатли меҳнатни қадрламаётганлар, ғалла майдонларини пайҳон қилинишига йўл қўяётганлар учраб турибди.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи Н.У.нинг ўн бош қўйи “Ўзбекистон” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Чарос-Лазиз” фермер хўжалигига қарашли ғалла майдонини пайҳон қилиб, хўжаликка моддий зарар етказган.

Шу каби ҳолат Арнасой туманида ҳам кузатилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тумандаги “Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғини, Наврўз кўчасида истиқомат қилувчи, У.Э.нинг 9 бош қорамоли “Самарқанд” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Самарқанд Сардори” фермер хўжалигининг ғалла майдонини пайҳон қилган.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Икром Аввалбоев, ЎзА
8 576