Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 14:47 Чоп этиш версияси

Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида уюшмаган ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида “Ёшлар – келажак таянчи” лойиҳаси доирасида уюшмаган ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши томонидан Президентимизнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деган маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган мулоқотда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари масъуллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари вакиллари маҳаллаларда бўлиб, уюшмаган ёшлар билан суҳбатлашди.

Партиянинг жамоатчилик қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар асосида депутатлар томонидан жойларда жиноятга мойил, жазони ўтаб чиққан, ота-онаси узоқ муддатга чет элга кетган фарзандлар, турли экстремистик оқимларга билиб-билмай қўшилиб қолган ёшларнинг яшаш шароити ўрганилди.

– Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим омил бўлмоқда, – дейди партия вилоят кенгаши раиси М.Дархонов. – Бугунги тадбир доирасида Чирчиқ шаҳрида яшайдиган 22 нафар уюшмаган ёш иш билан таъминланди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд ва имконияти чекланган ёшларга эсдалик совғалари, ўқув қуроллари ва китоблар тарқатилди.

Тадбирларда ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари билан бирга муҳокама қилинди.

Партия фаоллари томонидан “Ёшлар – келажак таянчи” лойиҳаси доирасида жойларда “Ўз болангни ўзинг асра!”, “Комил фарзанд тарбияси – ота-она фарзи”, “Фарзанд тарбиясида муқаддас қадриятларнинг ўрни”, “Ёшлар маънавиятини оширишда китобхонлик” ва “Маънавий муҳит соғломлиги – жамият фаровонлигининг муҳим омили” каби мавзуларда ёшлар билан доимий суҳбатлар ўтказишга келишиб олинди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 151






Все о погоде - Pogoda.uz