Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.06.2018 13:17 Чоп этиш версияси

Чимбойда иккита маданият ва истироҳат боғи иш бошлади

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида 20 гектарга тенг майдонда Ибройим Юсупов номидаги ҳамда «Радуга» номли маданият ва истироҳат боғлари иш бошлади.

Истироҳат боғлари маҳаллий тадбиркорлар томонидан имтиёзли кредитлар ҳисобидан барпо этилди.

– «Миллий банк»дан олинган 3 миллиард сўм кредит ҳисобига Хитой давлатидан замонавий аттракционлар олиб келиб ўрнатилди, – дейди «Shimbay goldenpark» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, тадбиркор Бахыт Юсупова. – Суюкли шоиримиз руҳи шод бўлсин деб, боғга Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов номи берилди. 

Боғда 3 мингaта арча, эман, минг дона ҳар хил гул кўчатлари ўтқазилди. 20 киши иш билан таъминланди.

Туманда фаолиятини бошлаган «Радуга» номли маданият ва истироҳат боғи ҳам болажонларнинг севимли масканига айланди.

Е.Қаноатов, ЎзА
2 988