Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 11:53 Чоп этиш версияси

Четдан туриб қўшни хонадонга тинчлик олиб кириш мушкул...

Четдан туриб қўшни хонадонга тинчлик олиб кириш мушкул...
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ҳамон акс садо бермоқда. 

Хусусан, бу ҳақида хорижликлар ҳам ўз мулоҳазаларини эълон қилишмоқда. 

«Шавкат Мирзиёевнинг Жанубга мурожаати - бугунги жаҳон саҳнидаги энг асосий қадамлардан бири», - деб таъкидлади фейсбук саҳифасида Евроосиё ва Россия бўйича америкалик эксперт Стивен Фредерик Старр.

У Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар ҳамда Ўзбекистон президентининг тинчликпарвар ташаббуси ҳақидаги фикрларини ҳам келтирган. Хусусан, у четда туриб қўшни хонадонига тинчлик олиб кириш мушкуллигини ўзича талқин қилади: "Бироқ фақат деразадан қараган билан иш битмайди, бу хавфли ва муваффақиятсиз. Олдинга қараш керак. Менинг фикримча, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси - Жанубга мурожаат - бугунги жаҳон саҳнидаги энг асосий қадамлардан биридир".

ЎзА
7 131