Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 12:12 Чоп этиш версияси

Чегарадан ўтиш тартибини бузганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чегараолди ҳудудлари аҳолиси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти ва талабларини тушунтириш ҳамда чегара ҳудудлари тартиблари бўйича атрофлича маълумотлар бериш мақсадида учрашувлар, турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Афсуски, айрим фуқароларнинг чегара қонунчилиги талабларини била туриб, ўзини билмасликка олаётгани ажаблантиради кишини. Фарғона вилоятининг қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларида ҳам худди шундай салбий ҳолатлар аниқланмоқда.

Фарғона тумани Миндон қишлоғида яшовчи Ш.Саидова белгиланган тартибни бузиб, Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига айланма йўллар орқали ўтаётганида ҳарбий қисм чегара хизматчилари томонидан ушланган.

Шу туманнинг Водил қишлоғида яшовчи А.Имяминов ҳам давлат чегарасини бузиб ўтиб, қўшни давлатдан Ўзбекистонга айланма йўл орқали кириб келаётганда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ҳар қандай ҳолатда чегарани бузиш - жиноят, жиноят эса жазосиз қолмайди. Айни кунларда ушбу фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
1 565






Все о погоде - Pogoda.uz