Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 19:00 Чоп этиш версияси

Буюк келажакка қатъий ишонч билан

Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан "Буюк келажакка қатъий ишонч билан!" шиори остида талаба-ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Санъат йўналишидаги олий таълим масканларининг мутасаддилари, талаба-ёшлар, ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари иштирок этган мазкур учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, унинг ҳар бир йигит-қиз ҳаёти, тақдирида ўз ифодасини қай тарзда топаётгани хусусида атрофлича сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, салоҳияти ва қизиқишини юзага чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони мамлакатимизга мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни холис таҳлил этиш, уни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Мулоқот чоғида таъкидланганидек, юртимизда бу борада амалга оширилаётган амалий саъй-ҳаракатлар таълимнинг барча бўғинларини тубдан такомиллаштириш, йигит-қизларнинг меҳнат бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини оқилона ва самарали ташкил этиш, миллий ҳаёт тарзимизга зид ва зарарли бўлган ғоялардан ишончли ҳимоялаш имконини бермоқда. Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида ёшлар масаласига жиддий эътибор қаратилгани, унда тинчликпарварлик, инсонийлик, маърифатпарварлик ғояларининг теран ифода этилгани халқаро миқёсда алоҳида эътироф этилмоқда.

– Бугунги учрашув давомида ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олингани эътиборга моликдир, дейди институт магистранти Гавҳар Назарова. – Мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, порлоқ истиқболи учун ҳамма шароитлар яратилмоқда. Бундай имкониятларга муносиб бўлиш, уларнинг қадрига етиш, мустақиллик неъматларини асраб-авайлаш бизнинг бурчимиздир.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга оид ижтимоий, ташкилий-ҳуқуқий, маънавий долзарб масалалар хусусида сўз юритилди. Истеъдод соҳибларининг ижодий имкониятларини намойиш этишга оид турли маърифий лойиҳалар, концертлар, кўрик-танловлар қамровни кенгайтириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
1 892






Все о погоде - Pogoda.uz