Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 13:03 Чоп этиш версияси

БУЮК КЕЛАЖАК экспертлари кенгаши: дастлабки экспертлар аниқланди

БУЮК КЕЛАЖАК экспертлари кенгаши: дастлабки экспертлар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан Республикада давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида кенг кўламли ислоҳотларнинг ўтказилиши ҳақида маълум қилинди ва ҳозирги кунда улар жадал амалга оширмоқда. Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган вазифаларни изчил амалга ошириш доирасида мамлакат раҳбари томонидан давлатнинг барча профессионал ва ақлий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, бу мақсадлар йўлида хорижий мамлакатларда яшаб-фаолият юритаётган ва ўз соҳасида жиддий ютуқларга эриша олган ўзбекистонликларни ҳам жалб этиш ташаббуси илгари сурилди.

Жорий йилнинг бошида Буюк Келажак экспертлари кенгаши шакллана бошлади ва кенгашда халқаро компанияларда фаолият юритаётган ҳамда ҳуқуқ, молия, саноат, фан, таълим, тиббиёт, ижтимоий муносабатлар, давлат бошқаруви соҳаларида етакчи мутахассислар ҳисобланган ўзбекистонлик экспертлар ҳам иштирок этишларини маълум қилдилар.

Buyuk-Kelajak-1280x712 (1).jpg

Буюк Келажак экспертлари кенгашининг бош мақсади мамлакат раҳбарияти учун Ўзбекистонни 2035 йилгача узоқ муддатли ривожлантириш модели бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаб беришдан иборат.

Модел илғор халқаро тажриба, Ўзбекистон бозорларининг холисона таҳлили ва энг муҳими, Ўзбекистон Репсубликасидан чиққан етакчи мутахассисларнинг шахсий тажрибаси негизида қурилади.

Бугунги кунга келиб, экспертлар кенгашига аъзо бўлган қатор экспертлар аниқлаб олинди. Россия, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия ва Яқин Шарқ мамлакатларида яшаётган ўзбекистонликлар Кенгаш таркибига кирдилар.

(ҳттп://узехпертсовет.cом/ехпертс/) расмий сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, Буюк Келажак экспертлари кенгаши таркибига кирганлар:

Алишер Калонов

«БУЮК КЕЛАЖАК» Экспертлари Кенгаши Раиси

Инвестиция дивизиони раҳбарининг ўринбосари – «РОСНАНО» ЕМ БКда Истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш бўлими раҳбари, Москва

Шерзод Юсупов

«Банк Восточний» ва «Модулбанк» мулкдори ва директорлар кенгашининг аъзоси, Россия

Собир Шодиев

Еурасиан Ресоурcес Гроуп (ЕРГ) компаниялари халқаро гуруҳининг Назорат кенгаши раиси маслаҳатчиси, Остона

Бахром Исмоилов

«БУЮК КЕЛАЖАК” Экспертлари Кенгашининг Ижрочи директори.

Россия Федерациясининг Ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ва махсус хизматлари ходимлари Ассоциациясининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича директор ўринбосари.

РФ Давлат Думаси Хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш Қўмитасининг экспертлари кенгаши аъзоси

Дилбар Файзиева

Биринчи каналдаги «Доброе утро (Хайрли тонг)» дастури бошловчиси, Москва

Шавкат Қодиров

Тиббиёт фанлари номзоди, нейрожарроҳ, академик Н.Н.Бурденко номидаги Миллий нейрожарроҳлик тиббий-тадқиқот марказида болалар жарроҳи, Москва

Александра Бегаева

«Бегаева и Партнери (Бегаева ва Ҳамкорлар)» ЙБ асосчиси ва бошқарувчи ҳамкор, юридик фанлар номзоди, профессор, докторант, О.Е.Кутафин номидаги МДЯ тадбиркорлик ҳуқуқи ўқитувчиси, Москва

Илхом Исмоилов

плов.cом асосчиси, ҳар йили ўтказиладиган “Ёш миллиардер мактаби 2016” Форбес стартаплари танлови ғолиби

Ярослав Подсеваткин

«АТОН» Инвестиция компанияси трейдинги раҳбари, ҳамкори, Москва

Ойбек Шайхов

Стратегик бизнес бошқаруви ва музокаралар олиб бориш соҳасида мустақил эксперт. Нефт-газ тармоғида 12 йилдан зиёд муваффақиятли иш тажрибасига эга, Бруссел

Тимур Жуманиёзов

Монейматика.ру молиявий супермаркети асосчиси ва маркетинг бўйича директор, Москва

Жамшид Рустамбеков

“Евершедс Сутҳерланд (Интернатионал) ЛЛП” халқаро юридик фирмасида катта ҳуқуқшунос, Лондон

Диана Байзакова

БАА Халқаро Ҳакамлик судида халқаро ҳакам, «Мерритз» юридик компанияси ҳамкори, БАА

Нодиржон Аъзамхўжаев

«Мой Город (Менинг шаҳрим)» МЧЖнинг ахборот технологиялари бўйича директори, ҳаммуассиси, «Вичислителние сили» ЯЖда етакчи дастурчи, Москва

Муса Хаитов

Россиялик олим-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, РФАнинг мухбир аъзоси (2016). Россия ФТБА “Иммунология институти ДИМ”нинг директор вазифасини бажарувчиси

Одилбек Исоқов

ҲСБC Банкида Қарз капитали бозорида мижозлар билан ишлаш бўйича бошқарувчи директор, Лондон

Ҳабиб Абдуллаев

«РИКОР» технопарки бош директори. Москвадаги Ўзбек миллий-маданий мухторияти раиси

Музаффар Отамирзаев

«Международний Центр Кредитования (Халқаро кредитлаш маркази)» МЧЖ ММК ҳаммуассиси, Россия микрокредитлаш бозорида 10 йилдан зиёд муваффақиятли бизнес юритиш тажрибасига эга, Россия

Гавҳархон Саитазизова

Лондон Халқаро Ҳакамлик судида маслаҳатчи, МДҲ ва Яқин Шарқдан чиққан томонлар иштирокидаги мунозаралар учун масъул, Лондон

Нури Тўраев

Россияда йирик мустақил табиий газ ишлаб чиқарувчиси ва захиралари бўйича дунёда 3-ўриндаги “НОВАТЕК” ОАЖнинг бизнесни бирлаштириш, сингдириш ва ривожлантириш бўйича йўналишлар раҳбари

Лазиз Зикирёхўжаев

ЛУКОЙЛ Мид-Ист Лимитеднинг корпоратив-ҳуқуқий масалалари бўйича гуруҳ раҳбари/Юридик масалалар бўйича дирекция, Яқин Шарқ

Иброҳим Мусаев

Cалатрава Граcе Cорпоратион (CГC) ҳамкори ва ривожлантириш бўйича бош директори, Ню-Ёрк

Сирожиддин Зайниддинов

Россия Ички Аудиторлар Институтининг Санкт-Петербург шаҳри минтақавий маркази раҳбари

Камила Исмоилова

Эрнст&Ёунг офисида катта солиқ маслаҳатчиси, Канада

Шоаббос Шомансуров

Табиий Ресурслар Евросиё компаниясида МДҲ ва Осиё мамлакатлари бўйича бизнесни ривожлантириш бўлими координатори

Улуғбек Тиллаев

Банк соҳасида маслаҳат-лойиҳалар раҳбари. Молия институтлари гуруҳи Европа ва Марказий Осиё Департаменти Халқаро молиявий корпорация (Жаҳон банки гуруҳи)

Фарруҳ Абдуллахонов

Директор, КПМГ молиявий жиноятчиликка қарши ҳаракатлар бўйича маслаҳатлар бериш Гуруҳи раҳбари, Москва

Бердибек Аҳмедов

ПИМCОнинг ижрочи вице-президенти, 1,7 триллион АҚШ доллари активига эга қимматли қоғозларни бошқарувчи дунёда энг йирик компаниялардан бири, Лондон

Яна шуни таъкидлаш керакки, Буюк Келажак экспертлар кенгашининг шаклланиши давом этмоқда.

Буюк Келажак экспертлари кенгашининг ижрочи директори – Баҳром Исмоиловнинг изоҳлашича, экспертлар кенгаши Ўзбекистон – 2035 платформасида кенг экспертлар ҳамжамиятини қарор топтириш мақсадида бутун дунё бўйлаб яшаётган юқори малакали ватандошларимизни излашни давом эттирмоқда.

Яна шу нарса маълум бўлдики, 2018 йилнинг баҳорида Буюк Келажак экспертлари кенгаши томонидан халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда ташкиллаштирилган биринчи форум бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантиришга мўлжалланган узоқ муддатли моделининг муҳим йўналишларини очиқ муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Буюк Келажак экспертлари кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли модели бўйича таклифлар шакллантириб бўлингач, улар Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

11 578