Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 16:59 Чоп этиш версияси

Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз

Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз Ана шундай шиор остида Жиззах вилоятида кенг кўламли тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирларда таниқли шоир-ёзувчилар, олимлар, спортчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, ҳарбийлардан иборат тарғибот гуруҳлари жойлардаги таълим муассасалари, маданият ва санъат масканлари, хиёбонлар, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, маҳаллалар, ҳарбий қисмларда бўлиб, учрашувлар ўтказмоқда.

Тарғибот тадбирлари ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш, навқирон авлодда мустаҳкам мафкуравий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини юксалтиришга қаратилган.

Тўрт гуруҳга бўлинган тарғиботчилар биринчи куни Арнасой, Бахмал, Шароф Рашидов, Дўстлик туманларидаги меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда бўлди.

Дўстлик тумани маданият ва аҳоли дам олиш масканида ўтказилган тадбирда саноат ва хизмат кўрсатиш ҳамда тиббиёт коллежларининг 400 дан зиёд ўқувчиси иштирок этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Б.Муҳаммадкаримов, таниқли шоир Мирза Карим, киноактриса А.Эсембетова, эстрада хонандаси Н.Яндашева ва бошқа билан учрашув иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

26.JPG

– Биз, мустақиллик туфайли ҳеч кимдан кам бўлмай улғаймоқдамиз, – дейди Дўстлик саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Х.Исломова. – Давлатимизнинг ёш авлодга кўрсатаётган ғамхўрлигига Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш, уни халқаро миқёсда улуғлаш билан жавоб берамиз.

Шундай тадбирлар тумандаги "Фарҳод" кинотеатри, Дўстлик қишлоқ хўжалик коллежи, “Бердибой Бўрибоев” фермер хўжалиги, 5-мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 1-, 4-, 9-умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирлари доирасида корхона ва таълим муассасаларида халқимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини акс эттирувчи фотокўргазмалар ташкил этилмоқда. Улардан давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз, тинчлигимиз посбонлари бўлган ҳарбийлар, эл-юрт фаровонлиги ва равнақи йўлида меҳнат қилаётган фермерлар, деҳқонлар, чорвадорлар, боғбонлар, шифокорлар ва бошқа соҳа вакилларининг фотосурати, уларнинг сермаҳсул ҳаёт йўли ҳақидаги қисқача маълумотлар ўрин олган.

Тадбирлар доирасида, шунингдек, давра суҳбатлари, спорт мусобақалари, концерт-томошалар, ҳарбий қисмларга ёшларнинг ташрифи, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар учун мурувват тадбирлари ташкил этилмоқда.

"Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
4 456






Все о погоде - Pogoda.uz