Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2018 08:30 Чоп этиш версияси

Бухоролик кулол

Бухоролик кулол Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандлик тарихи давлат музейида кулол Ғайрат Жўраевнинг «Аждодлар мероси давомчилари» номли кўргазмаси очилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва ютуқларини рағбатлантириш, фаолиятини янада ривожлантириши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. 

21.JPG

Ғ.Жўраев Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Ёш кулол кўплаб миллий ва халқаро кўрик-танловлар ва кўргазмаларда иштирок этиб, бир нечта медаль ва дипломлар билан тақдирланган.

Кўргазмада ёш ижодкорнинг элликка яқин асари намойиш этилмоқда. «Ўйма нақш», «Буюк ипак йўли», «Юракдаги Бухоро», «Аждар», «Етти гўзалнинг бири», «Ҳаёт дарахти», «Тандир сотаётган бобо» ҳамда «Темурийзода» каби панно, кўза, лаган ва ҳайкалчалар шулар жумласидан.

30.JPG 

Шунингдек, тадбир доирасида Ғ.Жўраев томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежи ўқувчилари либослар, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ҳамда Тошкент давлат санъат ва маданият институти талабалари концерт дастурини намойиш қилди.

25.JPG 

Гулноза Бобоева, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
14 437