Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.11.2017 15:26 Чоп этиш версияси

Бухорода “Адолат” билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Бухорода Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Адолат” билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

– Ушбу танлов ёшларни Конституциямиз ва бошқа қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билими, нутқ маданиятини юксалтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, – дейди партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари З.Мирзаҳамдамова. – Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 100 дан зиёд ўқувчи иштирок этди. Улар орасидан сараланган 10 нафар ёш вилоят босқичига йўлланма олди.

Танлов шартларига кўра, савол-жавоб асносида иштирокчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билими, ўзи таълим олаётган муассасадаги партия бошланғич ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақидаги қарашлари тақдимот ва олдиндан тайёрланган видеороликлари орқали баҳоланди.

Шофиркон иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мафтуна Ҳамидова ғолиб бўлди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Когон шаҳар мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гавҳарой Жамолова, Пешку туманидаги Афшона тиббиёт коллежи ўқувчиси Саиджон Жўрақулов иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
1 874






Все о погоде - Pogoda.uz