Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.07.2018 21:48 Чоп этиш версияси

Бухоро амири француз фотографига қорабайир отини тортиқ қилган эди

Бухоро амири француз фотографига  қорабайир отини тортиқ қилган эди
Ўзбек йилқичилиги тарихини тадқиқ қилиш чоғида ажойиб факт ва воқеаларга дуч келдик. Шулардан бири француз сайёҳи, машҳур фотограф Поль Надарнинг XIX аср охирларида Тошкентга саёҳати фотоэсдаликларидир.

Қадим қорабайирлар ҳақида сўз кетганда, афсуслар билан таъкидлаш керак, бўй-басти, феъл-атвори ва бошқа хусусиятларини халқ оғзаки ижоди намуналариданўрганамиз. Мавжуд археологик топилдиқлар ёки бошқа турдаги далиллар қорабайир отига дахли йўқ халқлар томонидан битилган. Шунинг учун йилқининг тарихий зотига мансуб мазкур отлар тўғрисидаги кўҳна манбалар бир бутун эмас.Шу боис, уларнинг ўтмишини, минг йиллар ортидаги селекция ишларини тўкис ҳис қила олмаймиз.Бунда ўзига хос сабаблар бор. Биринчидан, аждодларимиз улкан муҳорабалар тақдирини ҳал қилган арғумоқлар селекциясини бировга айтмаган. Иккинчидан, сирини ёзишни қатъий ман қилган. Натижада ўрта асрларда ҳукмдор аждодларимизнинг йилқичилари “элбоши” дейилиб, тождордан кейинги одам ҳисобланган...

Поль Надарнинг “Тошкент саёҳати” фотоқайдларига келсак, ушбу расмлар қорабайир отларининг 128 йил илгаригижуссасини ҳис қилишимизда, йилқичилар тилида айтганда “тоза қонли қад-қомати” ни кўз олдимизга келтиришимизда ёрдам беради. Сал кам бир ярим аср бурун қорабайирларимиз қанақа кўринишда бўлганлигини исботлайди.

Негаки, йилқичилик сайтларини кузатаётиб, қорабайирларга жуда паст баҳо берилганию қандайдир қони бузилган, қомати келишмаган отлар расми қўйилганига гувоҳ бўлдик.

Дарвоқе, Надар Париждан 1890 йилнинг 18 августида йўлга тушиб, Шарқий экспрессда Истанбулга етиб келади. Кавказни Тибилиси ва Боку орқали кесиб ўтиб, (ўша пайтлардаги Хива хонлиги ҳудуди) ҳозирги Туркманистон йўли билан Ўзбекистон ҳудудига ўтади. Икки ой давомида аввал поездда, сўнг отда йўл юради. Сафар чоғида тарихий обидалар, тоғлар, дарёлар, бозорлар ва кўчманчилар ҳаёт тарзини обьективига муҳрлайди. Қизиғи шундаки, Надар тасвирга олган кўплаб иморатлар – масжид, мадраса ва бошқа обидалар ўша пайтлар бузиб вайрон қилинган эди. Ҳозирги кунда аксарияти таъмирланиб, гўзал қадамжоларга айлантирилган. Шу жиҳатдан унинг суратлари XIX аср манзаралари бўйича тарихий “ҳужжат” вазифасини ўтайди.

Дейлик, Бухорога ташрифида Саид Абдулаҳадхон билан учрашиб, амирнинг портретини олади. Амир миннатдорчилик тариқасида тоза қонли қорабайир отини тортиқ қилади.

Йўл-йўлакай Бухоро атрофларидаги кўпкаридан сюжет тайёрлайди.

Надар суратлари орасида кўплаб от расмлари бор. Асосан қорабайир зотли йилқилар акс этган. Масалан, Чоржўй беги миниб турган от ёки рус генерали Анненкевнинг оти шулар жумласидан.

Эслатма:Пол Надар 1856 йил машҳур француз фотографи Гаспар-Феликс Турнашон оиласида дунёга келган. XX асрнинг буюкшоир, ёзувчи, актёр ва сиёсатчилари портретларидан иборат фотогаларея яратган. Тошкентда бўлиб ўтадиган “Бутунжаҳон кўргазмаси” да иштирок этиш мақсадида 1890 йил Туркия ва Туркистонга узоқ сафар қилган. 

Саёҳати давомида олган суратлари жаҳон фотографияси тарихидаги дастлабки “йирик ҳисобот”дир.

Карвонсаройдаги отхона 1890 йил

64116c31-98fa-4932-8cf9-1e4da7ed40e6.jpg

Кўпкари 1890 йил

da445d6a-efc6-459c-9385-f0cf5f992de5.jpg

Анненковнинг карабаир оти 1890 йил

188e40ab-e7f0-44f4-9bc9-5330a26584d0.jpg

Бухоро амирлиги жангчиси 1890 йил

24690cf4-ebbc-4627-8294-31c399c8f970.jpg

Қушчи 1890 йил

24690cf4-ebbc-4627-8294-31c399c8f970.jpg

Рус генерали Анненковнинг қорабайир оти 1890 йил

c5d8b087-f69b-4be9-a041-7e93cb93dd02.jpg

Поль Надар Сайид Абдулаҳадхон тортиқ қилган от устида 1890 йил

c5d8b087-f69b-4be9-a041-7e93cb93dd02.jpg

Чоржўй беги 1890 йил

c5d8b087-f69b-4be9-a041-7e93cb93dd02.jpg


PS: Материал Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти доирасида тайёрланди.

Анвар Суюнов,
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти 
федерацияси Матбуот котиби

9 077