Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2018 07:00 Чоп этиш версияси

Бугун

3 февраль, шанба, 2018 йилнинг ўттиз тўртинчи куни.

Японияда қадимий ва қизиқарли Сэцубун байрами, Тайландда эса гуллар фестивали ўтказилади.



Воқеалар:

1014 йил. Харальд Свенсон Дания қироли бўлди.
1451 йил. Мехмед II Фатих иккинчи марта Усмонийлар империясининг султони бўлди.
1637 йил. Голландияда лоламания. Лола сотувчилари сони харидорлар сонидан кўп бўлгани боис ваҳима бошланди.
1783 йил. АҚШ мустақиллиги учун уруш бошланди.
1870 йил. АҚШ конститутциясига ўзгартириш киритилди.
1934 йил. Кембрижда Пётр Капицанинг оламшумул лабораторияси очилган кун. У тарихда биринчи бўлиб гелийни суюқ ҳолда олишга муваффақ бўлди.
1950 йил. Польшада тиббиёт университетига асос солинди.
1969 йил. Ясир Арафат Фаластин миллий конгрессида Фаластин озодлик ташкилотига раҳбар этиб сайланди.
1972 йил. Саппорода XI қишки Олимпия ўйинлари очилди.
1994 йил. Польшада «Nysa» маркали автомобилллар ишлаб чиқариш тўхтатилди.
2000 йил. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси қабул қилинди.

Туғилганлар:

1338 йил. Жанна де Бурбон, Франция қироличаси, Карл V нинг рафиқаси.
1394 йил. Генри Перси, инглиз аслзодаси, қизил ва оқ атиргул урушида қўмондон.
1702 йил. Михаэль Адельбульнер, немис математик, физик ва астрономи.
1786 йил. Вильгельм Гезениус, немис шарқшуноси, Библияни ўрганган олим.
1795 йил. Антонио Хосе де Сукре, испаниянинг мустақиллиги учун курашган йўлбошчи. Боливиянинг биринчи президенти. (1826―1828).
1808 йил. Мария Саксен-Веймар-Эйзенахская, малика, император Павел Iнинг набираси.
1809 йил. Феликс Мендельсон, немис бастакори.
1815 йил. Эдвард Джеймс Рой, Либериянинг бешинчи президенти.
1821 йил. Элизабет Блэкуэлл, АҚШда аёллар орасида биринчи бўлиб тиббий маълумот олди.
1845 йил.Эрнст фон Вильденбрух, немис ёзувчиси, ҳуқуқшунос ва дипломат.
1854 йил. Сергей Корсаков, психиатр, Москва психиатрия мактаби асосчиси.
1948 йил. Тоғай Мурод, истеъдодли ўзбек ёзувчиси.

ЎзА
5 851