Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 11:24 Чоп этиш версияси

Бугун Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси навбатдаги йиғилишини ўтказади

Жорий йилнинг 5 март куни Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. 

Йиғилишда 2018 йилда Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлашнинг йўналишлари муҳокама қилинади.

Давлат бюджетидан ажратилган 17,7 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар давлат грантлари, ижтимоий буюртмалари ва субсидиялар шаклида йўналтирилишининг устивор вазифалари кўриб чиқилади.

Йўналтирилиши режалаштирилган маблағлар миқдори 2017 йилдаги ажратилган маблағ миқдорига нисбатан 1,4 баробарга ошган.

ЎзА
10 075