Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2017 12:42 Чоп этиш версияси

Бугун биздан бахтли одам йўқ

Бугун биздан бахтли одам йўқ Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида кам таъминланган оилалар фарзандларининг никоҳ тўйлари ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги “Дилхуш” тўйхонасида Қарши, Нишон ва Миришкор туманларидан 13 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

Ранг-баранг гуллар ва шарлар билан миллий қадриятларимизга хос безатилган тўйхонага юз-кўзларида бахтиёрлик балқиб турган келин-куёвлар карнай-сурнай садолари остида кириб келади. Уларга термулиб турган ота-оналарнинг кўзларида қувонч ёшлари қалқади. Қўллар дуога очилади: илоҳим, қўшганингиз билан қўша қаринг. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаровон бўлсин. Бундай эзгу ишлар бошида турганларнинг умрлари узоқ бўлсин.

Нуронийлар, келин-куёвларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари иштирок этган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёшларнинг бахтиёр ва фаровон яшаши учун замонавий шароит яратиш, ҳаётда муносиб ўрин топишига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ёш келин-куёвларга Президент совғаси – замонавий ётоқхона мебеллари тўплами, никоҳ узуги ва сарполар топширилди.

– Бугун биздан бахтли одам йўқ, – дейди куёвлардан бири Миржалол Муродов. – Тўйимизда таниқли санъаткорлар хизмат қилмоқда. Ташкилотчилар ёш оила учун нимаики зарур бўлса, барини совға қилишди. Ёш оилаларга шундай эҳтиром кўрсатадиган бошқа юрт ҳам, давлат раҳбари ҳам бўлмаса керак. Бундай юксак ғамхўрликни оқлаш учун сидқидилдан меҳнат қиламиз. Фарзандларимизни ҳам шундай юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаймиз. Барчаси учун Президентимиздан, ҳукуматимиздан миннатдормиз.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
5 552






Все о погоде - Pogoda.uz