ЎзА Ўзбек

12.09.2018 20:34 Чоп этиш версияси

Брикет ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Брикет ишлаб чиқариш йўлга қўйилди Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай тумани “Бегжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудида брикет ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистонда брикетга бўлган талаб йилига 41 минг тоннани ташкил қилади. Бу янги корхона – йилига 20 минг тонна брикет ишлаб чиқариш қувватига эга “Брикет Шоманай” масъулияти чекланган жамияти нечоғли аҳамиятли эканини кўрсатади.

– Корхонамиз Қанликўл, Шуманай, Хўжайли туманларининг брикетга бўлган талабини тўлиқ қаноатлантиради, – дейди "Брикет Шоманай" МЧЖ раҳбари Азамат Аблезов. – Брикет саноатидаги асосий хомашё – кўмирнинг ВР1, ВР2 қумлари Ангрендан келтирилади. Тижорат банки томонидан ускуналар учун 300 миллион, қурилиш ишларига 630 миллион, техника олиш учун эса 520 миллион сўм кредит маблағи ажратилгани ишимизни қисқа фурсатда амалга оширишга асос бўлди.

Корхона иш бошлаши билан 12 кишининг доимий бандлиги таъминланди.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
2 738