ЎзА Ўзбек

11.09.2018 20:04 Чоп этиш версияси

Браян Мак Фитерс Ўзбекистонга келади

Браян Мак Фитерс Ўзбекистонга келади
Эртага АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, делегацияга АҚШ Давлат котиби иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Браян Мак Фитерс бошчилик қилади.

Ташриф дастурида Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар, Ташқи савдо, Иқтисодиёт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларида музокаралар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, мазкур учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

ЎзА
5 355