ЎзА Ўзбек

25.05.2018 14:38 Чоп этиш версияси

Божхоначилар сохта саррофни фош этишди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида нақд хорижий валюталарни қонунга хилоф тарзда айирбошлаш билан шуғулланаётган шахсларнинг қинғир қилмиши фош қилинди.

Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар қилди. Пойтахтимизнинг Олмазор тумани ҳудудида тунгги вақтда ўтказилган мазкур тезкор тадбир давомида фуқаролар Ш.Б ҳамда П.Х. Харидорга 8 минг 500 АҚШ долларини “қора бозор” курсида 8 минг 100 сўмдан ҳисоблаб, жами 68 миллион 850 минг сўмга сотишаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда ашёвий далил сифатида олинган 8 минг 500 АҚШ доллари ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Текширув жараёнлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
4 854