Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 10:12 Чоп этиш версияси

Божхона қўмитаси: Йўлакларни танлашда адашманг!

Божхона қўмитаси: Йўлакларни танлашда адашманг!
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Истамбулдан учиб келган фуқаро Ф.Юлдашева аёллар сумкасидаги пардоз упаси қутиларига ва эгнидаги кийими чўнтакларига 263 грамм оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини яширин равишда олиб кираётганда қўлга олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур тилла ва заргарлик буюмларининг тахминий қиймати 67 миллион сўмдан ошади, дея хабар тарқатди Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Айни шу рейс бўйича парвозини якунлаган фуқаро Ғ.Толибов ҳам белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 72 грамм оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини қизил йўлак қолиб, яшил йўлакдан олиб ўтаётган пайтда тўхтатиб қолинган.

“Истамбул-Тошкент” рейсининг яна бир йўловчиси фуқаро М.Мавлянова томонидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган қиймати салкам 24,5 миллион сўмни ташкил қилувчи 119 грамм тилла тақинчоқларнинг яширинча олиб кирилишига чек қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, республика ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
9 574