Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 18:22 Чоп этиш версияси

Бойликларни тежаш ҳам тадбиркорлик


№ 57 Янги Себзор.jpg

Шавкат МУРОДБЕКОВ,
“Янги Себзор” МФЙ раиси:

– Маҳалламизда янги гузар барпо этилмоқда. Унинг бир қисмида савдо, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам қурилади. Ўз фаолиятимизда ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтиришга жиддий аҳамият қаратмоқдамиз. Гарчи бошқа ҳудудда бўлса ҳам маҳалламиз болалари 22-умумтаълим мактабига қатнагани боис, ушбу билим маскани билан кенг ҳамкорлик ўрнатилган. 

Бугун оилаларда тадбиркорликка кенг йўл очилмоқда. Биз аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб бориш жараёнида газ, ичимлик суви, электр энергиясини тежаш бўйича ҳам кенг тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз. Ахир бебаҳо неъматларни асраб-авайлаш, уни ортиқча сарфламаслик ҳам тадбиркорлик саналади-ку.

Президентимизнинг Олмазор туманига ташрифидан сўнг биз – маҳалла фаоллари ўз ишимизни янгича асосда йўлга қўйишимиз кераклигини англаб етдик. 

ЎзА
5 180