Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2018 19:48 Чоп этиш версияси

Боёвутда 48 оила янги уйга кўчиб ўтди, туман ҳокимлиги уй тўйига атаб дастурхон ёзди

Боёвутда 48 оила янги уйга кўчиб ўтди, туман ҳокимлиги уй тўйига атаб дастурхон ёзди Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги Соҳил маҳалласида янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган 2 қаватли учта янги уй фойдаланишга топширилди.

Боёвут тумани марказида қад ростлаган ҳамда 48 оилага мўлжалланган ушбу янги уйлар “Бетон саноат” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қисқа фурсатда барпо этилди.

9.JPG

– Янгиланган лойиҳалар асосида қурилган уйлардан 2 хоналиси бизга ҳам насиб этди, – дейди Боёвут туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Илҳом Эргашев. – Бу ерда барча қулайлик мужассам. Табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви бекаму кўст ишламоқда. 2 хонали уйнинг умумий нархи 73 миллион сўм бўлиб, унинг бошланғич бадали – 11 миллион 100 минг сўмини тўладим. Бизга мана шундай арзон уйлар қурдириб, замонавий шароитлар яратиб бераётган Президентимиздан миннатдормиз.

5.JPG

Миллий урф-одатларимизга кўра, Боёвут тумани ҳокимлиги томонидан уй тўйига атаб дастурхон ёзилди, ош тортилди. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага янада хуш кайфият бағишлади.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
10 647