Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 13:13 Чоп этиш версияси

Бош қомусимиз – бахтимиз қомуси

Тошкент вилоятидаги Ўрта Чирчиқ ижтимоий-иқтисодий коллежида ўтказилган тадбир шундай номланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан Бош қомусимизнинг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари, ҳуқуқшунос олимлар, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиёти ва маданий, маънавий-маърифий юксалишининг қонуний асоси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли кафолати бўлган Конституциямизни чуқур ўрганиш, унда белгиланган моддалар ҳаётда ўз ифодасини топиши давр олдимизга қўяётган муҳим вазифалардан экани таъкидланди.

– Президентимизнинг жорий йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ҳудудларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, – дейди партия вилоят кенгашининг аёллар масалалари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Ш.Усмонова. – Партиямиз фаоллари жойларда “Аёл жиноятга қўл урмасин” мавзусида ўтказган ҳуқуқий тарғибот тадбирларига 600 га яқин хотин-қиз қамраб олинди.

Тадбирда ҳуқуқшунос олимлар Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг дунёдаги бошқа конституциялардан фарқли жиҳатлари, шунингдек, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашда борасидаги аҳамияти хусусида сўзлаб берди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
1 507






Все о погоде - Pogoda.uz