Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 16:12 Чоп этиш версияси

Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тадбир

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 33-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир шундай номланди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қумқўрғон тумани бўлими ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Бош Қомусимиз ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, миллий қонунчилигимизни тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларни яратишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда эришилаётган оламшумул ютуқлар Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган қоида ва тамойиллар билан бевосита боғлиқдир. Инсон ва унинг қадр-қиммати улуғланган Асосий қонунимизда юртимизда яшаётган барча фуқаролар тенг ҳуқуқли экани, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги масъуллиги, оила муқаддаслиги, ёшларнинг билим олиши кафолатлангани каби инсонпарварлик тамойилларига асослангани билан ҳам дунё ҳамжамияти эътиборини тортмоқда.

– Конституциямизнинг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга экани, бепул умумий таълим давлат томонидан кафлотланиши ёш авлоднинг замонавий билим олиши, Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида камолга етишига хизмат қилмоқда, – дейди 33-умумтаълим мактаби ёшлари етакчиси Ш.Бобоев. – Таълим муассасамизда ўқувчиларнинг фанларни чуқур ўзлаштириши учун барча шароит яратилган. Турли фан тўгараклари фаолият юритаётир. Ўз билим ва салоҳиятини кенг намоён этаётган истеъдодли ёшлар муносиб рағбатлантирилмоқда. Айни кунларда бир гуруҳ истеъдодли ўқувчиларимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ўтказилаётган “Конституция билимдони” танловининг туман босқичида иштирок этишга пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
1 753






Все о погоде - Pogoda.uz