Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 20:35 Чоп этиш версияси

Бошқарув кадрларни тайёрлаш тизими такомиллашмоқда

Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон Республикасида бошқарув кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда Давлат бошқаруви академиясининг роли» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида давлат бошқаруви органларининг раҳбар ходимларига қўйилаётган талаблар, уларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Раҳбар ходимларни тайёрлаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича академияда олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ҳақида Академия масъуллари ва профессор-ўқитувчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш каби чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида мулоҳазалар юритилди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шакллари, хусусан, магистратуранинг икки йиллик таълим дастури бўйича грант ва тўлов-контракти асосида тайёрлаш, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда грант ва тўлов-контракти асосида давомийлиги бир йилгача бўлган дастурлар бўйича қайта тайёрлаш, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда грант ва тўлов-контракти асосида уч йилда бир марта давомийлиги бир ойгача бўлган қисқа муддатли малака ошириш тартиботлари ҳақида маълумот берилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Беҳзод Бозоров, ЎзА
2 760






Все о погоде - Pogoda.uz