Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2018 15:43 Чоп этиш версияси

Боласини пуллаган она

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбир давомида яқинда туғилган, шахсини тасдиқловчи бирор ҳужжати бўлмаган қизалоғини 5 миллион сўмга сотаётган она жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан қизалоқнинг онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан аёлнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги ва маҳалла кафиллиги остида ушбу қизалоқни тарбиялашга шароит яратиш мақсадида Покиза Иймоновага (исм-шарифи ўзгартирилган) 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазо тайинланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда бошқарма ходимлари шунга ўхшаш яна бир қонунбузарликнинг олдини олди. 

Фуқаро Бозоров ўзининг жиноий фаолиятини амалга ошириш учун Сотволдиева билан жиноий тил бириктириб, унинг 5 кунлик фарзандини нотаниш шахсга 4 миллион 600 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” бандига кўра жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
13 300