ЎзА Ўзбек

12.09.2018 20:01 Чоп этиш версияси

Болаларга сифатли ва кафолатли тиббий ёрдам

Болаларга сифатли ва кафолатли тиббий ёрдам Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўптармоқли тиббиёт маркази 220 ўринга мўлжалланган.

Бу ерда кардиология, нефрология, аллергология, пульмонология, эрта ёшдаги болалар патологияси, шунингдек, гематология, гастроэнтерология, урология, жарроҳлик, ортопедия, отоларингология каби йўналишларда даволаш ишлари йўлга қўйилган.

Марказнинг моддий-техник базаси мустаҳкамлангани беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераяпти. Даволаш ишларида замонавий ёндашувларни амалиётга татбиқ қилиш мақсадида марказ шифокорлари хорижий давлатларда билим ва малака ошириб қайтмоқда. 

3 (1).jpg

9 (1).jpg


Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
2 339