ЎзА Ўзбек

07.03.2018 14:00 Чоп этиш версияси

Болаларга бағишланган кўразма-ярмарка

13-14 март кунлари пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ"да мактабгача таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари, ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебель ва бошқа жиҳозлар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Мактабгача таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад боғча тарбияланувчиларини овқатлантиришни ташкил этишда шаффоф, марказлаштирилган таъминот тизимини яратишдан иборат.

Ярмаркада Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва бошқа ташкилотлар таркибидаги корхоналар ишлаб чиқараётган озиқ-овқат маҳсулотлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари маҳсулотларига кенг ўрин берилади.

Шунингдек, маҳаллий корхоналар томонидан мактабгача таълим муассасалари учун ишлаб чиқариладиган, болаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантирувчи дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситаларнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Назокат Усмонова, ЎзА
8 147