Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2017 16:32 Чоп этиш версияси

Юрагида туғма нуқсони бўлган бир гуруҳ болалар хорижда даволаниб қайтди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида болаларни мамлакатимиз клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан, туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларни тезкор даволаш борасидаги ишларда фонднинг алоҳида ўрни бор.

Фонд томонидан Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Пундан Ча ва Инҳа университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган болалар бепул соғломлаштирилмоқда. 2015 йил Ҳиндистоннинг “Artemis Medicare Services Limited” госпитали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ўзаро уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган. Ушбу ҳамкорлик доирасида юртимиздаги туғма юрак нуқсонли болалар Жанубий Корея ва Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилмоқда. Жумладан, ўтган йиллар давомида 26 нафар юрак туғма нуқсонли бемор бола «Artemis Medicare Services Limited» госпиталида шифо топди.

Жорий йилнинг 25 январь куни яна бир гуруҳ юрак нуқсони билан оғриган болалар «Artemis Medicare Services Limited» госпиталига даволаниш учун юборилганди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг уларнинг саломатлиги тикланиб, юртимизга қайтиб келди.

Андижонлик Ойдиной Қобилжонова улардан бири. Қизалоқ аввалига юртимизда босқичма-босқич даволанди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг унинг саломатлиги тикланди.

– Фарзандим соғайиб, оёққа туриб кетиши учун давлатимиз томонидан катта ёрдам кўрсатилди, – дейди Ойдинойнинг онаси Шоҳида Орипова. – Қизим Ҳиндистоннинг нуфузли клиникасида бепул даволаниб бағримизга соғ-омон қайтганидан бошимиз кўкка етди. Фарзандим саломатлигини тиклашга ёрдам берган шифокорлардан, ҳар бир болага меҳр ва эътибор билан қарайдиган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Гўзал Сатторова, ЎзА
1 489






Все о погоде - Pogoda.uz