Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 15:03 Чоп этиш версияси

Болалар кулгусидан олам мунаввар

Юртимизнинг барча гўшаларида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 492-мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган ана шундай байрам тадбирида куй-қўшиқлар, миллий халқ ўйинлари намойиши, спорт мусобақалари болаларнинг қувончига қувонч қўшди.

Байрам тадбирида болалар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Эъзоза Абролова беш ёшда. У байрам тадбирига анчадан буён тайёргарлик кўрган эди. Рақсга тушиб, қўшиқ куйлади, шеърлар айтди. Спорт тадбирларида ҳам фаол қатнашди. Катта бўлганида ўзи тарбияланаётган ушбу муассасада ишлаш ниятида.

– Ҳар куни ўртоқларимни кўргим, тўгаракларга боргим келади, – дейди Эъзоза. – Чунки бу ерда қизиқарли машғулотлар ўтилади. Байрамлар ҳам жуда ёқади. Чунки унда ўзим ҳам қатнашаман.

Барно Мелиқулова, ЎзА
9 453