Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 16:14 Чоп этиш версияси

"Болалар китоби" III республика фестивали ўтказилиши олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Пойтахтимизда жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиладиган "Болалар китоби" III республика фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Болалар китоби" III республика китоб фестивалидан кўзланган асосий мақсад 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёш авлодни юксак маънавиятли шахс этиб тарбиялашда китобнинг ўрни ва аҳамиятини кучайтиришдан иборатдир.

Фестиваль нафақат Тошкент шаҳрида, балки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда ҳам ўтказилиши юртимизда кейинги пайтларда чоп этилган бадиий, илмий-маърифий, оммабоп нашрлар билан халқимизни кенг таништириш имконини беради.

Маънавият, адабиёт байрамига айланадиган ушбу фестиваль доирасида янги китоблар тақдимоти, шоир ва ёзувчилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, ёш қаламкашлар билан ижодий учрашувлар, мушоиралар, ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар бўлиб ўтади. Сайил тарзида ташкил этиладиган тадбирларда "Энг фаол ёш китобхон", "Ёш китобсевар", "Менинг биринчи китобим", "Китобхон оила", "Китоб – беминнат устоз" сингари мавзуларда интеллектуал викторина, танловлар, мушоиралар, ижтимоий сўровномалар ўтказилади.

Матбуот анжуманида мазкур фестиваль тадбирлари, нашриётлар фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
3 704






Все о погоде - Pogoda.uz