Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 15:06 Чоп этиш версияси

Болалар – келажак пойдевори

Болалар – келажак пойдевори Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Халқаро болаларни химоя қилиш кунига бағишланган “Болалар – келажак пойдевори” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

“Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида юртимизда болаларга ғамхўрлик қилиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Зеро, бола камолотида, аввало, унга берилаётган таълим-тарбия, улғаяётган, униб-ўсаётган муҳит муҳим аҳамиятга эга.

Бугун музейлар ўғил-қизларнинг энг кўп ташриф буюрадиган масканига айланган. Бу ердаги тарихдан сўзловчи ёдгорликлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил фикр юритиш, воқеа ва ҳодисаларга бефарқ қарамаслик, асосийси моддий-маданий меросни асраш туйғусини шакллантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилаётир.

Тадбир доирасида болалар учун ҳунармандлар томонидан лойдан буюмлар ясаш, каштачилик бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Шу билан бирга, “Келажак авлод учун” номли кўргазма намойиши, “Мен ҳам рассом бўламан” мавзуида рассомлар танлови ўтказилди.

Шунингдек, ғолиблар аниқланиб, номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари берилди. Она Ватанни, бахтли болаликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Барно Мелиқулова, ЎзА
4 912