Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.05.2018 13:00 Чоп этиш версияси

Блэр Хаус – АҚШ президентининг расмий меҳмонларини кутиш уйи

Блэр Хаус – АҚШ президентининг расмий меҳмонларини кутиш уйи
“Блэр Хаус меҳмонхона эмас, меҳмонлари ўзларини хусусий қароргоҳда яшаётганларидек ҳис қилишлари керак”, дейилади АҚШ давлат департаменти журналида чоп этилган мақолада.

АҚШ президентининг расмий қароргоҳи иккита. Биринчиси, Вашингтон (Колумбия округи)да жойлашган бўлиб, 1800 йилда қурилган Оқ уй ҳисобланади. Пенсильвания-авеню 1600 даги Оқ уйнинг Овал хонаси АҚШ президентининг расмий иш жойи саналади.

photo5470074033723779211.jpg

Вашингтондан юз километр шимолий-ғарбда – Мэриленд штатининг тоғлари орасида АҚШ президентининг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳи ҳам бор. Бу қароргоҳ Кемп-Дэвид, деб номланади.

АҚШ президентининг яна бир қароргоҳи ҳам бўлиб, Пенсильвания-авеню 1651да жойлашган Блэр-хаусдир. АҚШ тарихи ва дипломатиясида муҳим рол ўйновчи бу қароргоҳда АҚШ президентларининг меҳмонлари жойлашади.

Бир сўз билан айтганда, Оқ уй ҳовлисидан бир неча қадам нарида жойлашган Блэр Хаус (Blair House) президентнинг расмий меҳмонхонаси саналади.

photo5469883328585902363.jpg

Иккинчи жаҳон уруши давридан бери мазкур бино давлат раҳбарлари, қироллар ва АҚШнинг сайланган президентларини қабул қилгани боис ҳам “жаҳондаги энг таниқли меҳмонхона” сифатида тан олинади. Business Insider нашри дунёнинг энг аҳамиятли биноси ҳақида қизиқарли маълумотларни тўплади.

Блэр Хаус – президентнинг расмий меҳмонларини кутиш уйи.

Бино Оқ уй қаршисида жойлашган.

Бино қурилиши 1820 йилда бошланган. Аввалига Блэр Хаус Қўшма Штатлар армиясининг жарроҳи Жозеф Ловеллнинг хусусий уйи бўлган.

1836 йилда бино 6500 долларга президент Эндрю Джексоннинг дўсти ва тарафдори Фрэнсис Блэр томонидан сотиб олинди.

1942 йилда, АҚШ президенти Франклин Рузвельт даврида, мамлакат ҳукумати бинони сотиб олди.

Шундан бери бино Вашингтонга ташриф буюрган давлат раҳбарлари ва хорижий делегацияларнинг қароргоҳи сифатида хизмат қилади.

Оқ уй таъмирланаётгани боис президент Гарри Трумэн тўрт йил Блэр Хаусда истиқомат қилган.

Бугунги кунда 6500 квадрт метрни ташкил қилувчи Блэр Хаус 110та хонаси бўлмиш “тўртта уйдан” иборат мажмуа ҳисобланади.

Бу Оқ уйдан ҳам катта эканлигидан далолат беради.

Меҳмонхонада конференц-заллар, кутубхона ва дам олиш жойлари бор.

Блэр Хаусга фақат ва фақат АҚШ президенти расман таклиф қилган меҳмонларгина жойлаштирилади.

Шунингдек, мансабига киришмоқчи бўлган АҚШ президентлари ҳам бу бинода вақтинча яшашлари учун рухсат берилади.

Қароргоҳ расман АҚШ Давлат департманти ва Протокол Бошқармаси бошлиғи тасарруфида. Блэр Хаусга бир йилда ўртача 30 тача давлатнинг раҳбари келади, шунингдек, турли тадбирлар ўтказилади. Буларнинг ҳаммаси мазкур бинонинг ноёб дипломатик аҳамиятга эга эканлигини намоён қилади.

1980 йилларда капитал таъмирланишдан сўнг Блэр-Хаус икки томонлама музокаралар ва олий даражали учрашувлар жойига айланди.

Хорижий давлат раҳбарлари жойлашгани учун қароргоҳда ўша давлат байроғи кўтарилади.

Бу бинода АҚШ расмийлари мунтазам тушлик қилишади ва оқшом тадбирларини ўтказадилар.

“Блэр Хаус меҳмонхона эмас, меҳмонлари ўзларини хусусий қароргоҳда яшаётганларидек ҳис қилишлари керак”, дейилади АҚШ давлат департаменти журналида чоп этилган мақолада.

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА
9 815